Бош саҳифа Инфокиоск

Инфокиоск
Baraka Texnika

Ташкилотингизнинг рақамли ресепшенисти. Ходимлар иштирокисиз мижозларни 24 соат маълумот билан таъминловчи қурилма.

Батафсил
Инфокиоск
90%
администратор юкламасини камайтириш
24/7
365 кун танаффусcиз
5+
интерфейс тили

Инфокиоск — Baraka Texnika томонидан ишлаб чиқилган дастурий-аппарат мажмуаси. Ходимлар иштирокисиз мижозларингизни 24 соат маълумот билан таъминлайдиган сенсорли ўз-ўзига хизмат кўрсатиш терминали. Ташриф буюрувчи офисга киради ва дарҳол керакли мутахассисни топади, тарифларни билиб олади, ёзилиш учун QR-код олади — администратор навбатисиз.

Дастурий мажмуа модуллари

  • Компания ҳақида — тарих, контактлар, иш вақти
  • Мутахассислар — фотосурат, лавозим, хона, қабул жадвали
  • Тариф ва хизматлар — исталган вақтда долзарб нархлар рўйхати
  • Имтиёзлар ва қонунчилик — мижозлар учун маълумот
  • QR-ёзилиш — телефон орқали керакли мутахассисга йўналтириш
  • Навигация — қават ва хоналарнинг интерактив харитаси

Кимга мос келади

  • Тиббий муассасалар — поликлиникалар, клиникалар, касалхоналар
  • Банклар ва молиявий ташкилотлар
  • Давлат органлари ва давлат хизматлари марказлари
  • Таълим муассасалари
  • Савдо ва бизнес марказлари

Сизнинг натижаларингиз

  • Администратор юкламаси 90% гача камаяди
  • 24/7/365 танаффусcиз ва дам олиш кунларисиз ишлайди
  • Контент масофадан бошқарув панели орқали янгиланади
  • Кўп тилли интерфейс: ўзбек, рус, қорақалпоқ, инглиз ва бошқалар
  • Электрон навбат тизими СУО билан тўлиқ интеграция

Икки хил ижро варианти

Вертикал терминал

Вертикал терминал

Полга ўрнатиладиган стенд. Поликлиникалар, банклар ва давлат муассасалари холлари учун оптимал.

Горизонтал терминал

Горизонтал терминал

Полга ўрнатиш. Ихчам жойлар учун мос.

Техник хусусиятлари

Терминалларнинг тўлиқ техник параметрлари, комплектация ва нархлар — бизнинг интернет-дўконимизда.

Каталогга ўтиш
🔗

Электрон навбат тизими билан интеграция

Инфокиоск Baraka Texnika СУО тизими билан ягона тизимда ишлайди. Ташриф буюрувчи киоскда хизматни танлайди, QR-код олади ва автоматик равишда электрон навбатга туради.

Биз билан
боғланинг
Биз билан
боғланинг
Яндекс.Метрика