«Кейингиси!» деб бақиришга ҳожат йўқ — оператор битта тугмани босади, мижоз рақами дарҳол таблода чиқади ва овозда эълон қилинади.
Веб-пульт браузерда очилади — компьютер, планшет ёки телефонда. Чақириш, қайта чақириш, йўналтириш, пауза ва натижани белгилаш — битта ойнада.
Битта тугма — рақам таблода, овоз ойнани эълон қилади. Мижоз қаерга боришни ўзи кўради.
Нотўғри ойнага келса, оператор уни керакли ойнага ёки бошқа хизматга йўналтиради.
Оператор пауза қўяди — у қайтмагунча тизим бу ойнага чақирмайди.
Бир босиш — рақам таблода ва овозда.
Ҳа — «Келди». Йўқ — «Қайта чақириш» ёки «Келмади».
Ташриф, кутиш ва хизмат вақти — ҳисоботларда.
Веб-пульт схемаси: операторга керак бўлган ҳамма нарса — ортиқча экранларсиз.
Пульт браузерда ишлайди: саҳифани очдингиз, ўз номингиз билан кирдингиз — мижозларни чақиряпсиз.
Оператор ойнасида — офиснинг локал тармоғида («Локал» ва «Микс» вариантлари).
Ўша пульт браузерда — компьютерсиз стойкаларда қулай.
«Онлайн» вариантида пульт тўғридан-тўғри телефонда — ойнада компьютер керак эмас.
| Вариант | Пульт қандай ишлайди |
|---|---|
| Локал | Оператор компьютерида браузерда, офиснинг локал тармоғида. Интернет керак эмас. |
| Микс | Браузерда, локал тармоқда: чақирувлар интернетсиз ҳам ишлайди, кабинет ва ҳисоботлар — булутда. |
| Онлайн | Браузерда интернет орқали — компьютер, планшет ёки телефондан. |
Иш жойида локал тармоққа уланган компьютер бўлмаса, экранли тугмали пульт ўрнатамиз. Бу аввалги технология: дўконда йўқ — объектингизга қараб танлаб берамиз.
Бутун Ўзбекистон бўйлаб банклар, тиббиёт марказлари, олийгоҳлар ва алоқа операторлари.




Хизматлар, VIP ва имтиёзли тоифалар — кимни қайси тартибда чақириш.
Батафсил →Йўқ. Веб-пульт браузерда очилади: оператор ўз номи билан киради ва дарҳол мижозларни чақиради.
Ҳа. «Онлайн» вариантида пульт телефон ёки планшет браузерида ишлайди — ойнада компьютер керак эмас.
«Локал» ва «Микс» вариантларида — ҳа: пульт офиснинг локал тармоғида ишлайди, чақирувлар интернетсиз ҳам бўлади.
Ҳа. Оператор кутаётганлар рўйхатидан керакли талонни танлайди.
«Йўналтириш» тугмаси билан: оператор ойнани ёки хизматни танлайди.
Экранли тугмали пульт ўрнатамиз — у тизимга COM-порт орқали уланади. Ёки «Онлайн» вариантида оператор телефондан ишлайди.
Нечта ойна ва хизматингиз борлигини айтинг — демода чақирувни кўрсатамиз ва тижорат таклифини юборамиз.